Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги текстил фабрикасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Haber Turk телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Портлашдан сўнг камида 29 киши шифохонага жўнатилиди.
Манбанинг хабар беришича, завод ишчилари тутундан захарланган.
Нохуш ҳодиса нима сабабдан рўй бергани ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрель, сешанба куни Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида кучли портлаш юз бериши оқибатида 4 киши жароҳат олганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)