Жорий ҳафтада Euronews телеканалининг «Ўзбекистондан суратли номалар» (Postcards from Uzbekistan) туркуми палов пишириш санъатига бағишланган кўрсатув билан якунланади. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Кўрсатув учун Euronews телеканалининг суратга олиш гуруҳи Хўжакентнинг манзарали қишлоғига ташриф буюрди. Маҳаллий ресторан бош ошпази Ихтиёр Назаров ош тайёрлашнинг айрим сирлари билан ўртоқлашди.
Мухбир Шеймус Керни байрамлар, муҳим тадбирлар, тўйлар ва туғилган кунларда, қариндошлар ва дўстлар даврасида тайёрланувчи ош «Ўзбекистондан суратли номалар» туркуми гуруҳи билан хайрлашув тадбирига ҳам мос келувчи таом эканлигини қайд этди.
Маълумот ўрнида, «Ўзбекистондан суратли номалар» туркуми лойиҳалари 2016 йил январь ойидан бошлаб эфирга узатила бошланган. Туркум тарихий шаҳарлар, сайёҳлик манзилгоҳлари, ўзбек халқининг анъана ва удумлари ҳақида ҳикоя қилувчи 23 кўрсатувдан ташкил топди.
Туркумни якунловчи «Ўзбек палови: зираворлар мазаси, анъаналар нафаси» номли сўнгги кўрсатувни қуйидаги жадвал бўйича томоша қилиш мумкин:
Эфир вақтлари: Тошкент вақти
12 апрель, чоршанба 04:55, 18:18
13 апрель, пайшанба 14:18, 17:14
14 апрель, жума 10:41, 19:20
15 апрель, шанба 08:17, 12:14, 16:43
16 апрель, якшанба 05:17, 20:19
Изоҳ (0)