Миллий матбуот марказида «Ўзбекэнерго» томонидан 2016 йилда амалга оширилган инвестиция лойиҳалари ва паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда «Ўзбекэнерго» бошқаруви раиси ўринбосари Р.Райимов сўзга чиқди. Анжуманда 2016 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига асосан беш йирик объект фойдаланишга топширилгани ҳақида ахборот берилди. Ўз навбатида, 2021 йилга қадар 52 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши кўзда тутилган.
2017 йилда эса 29 йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши мўлжалланган бўлиб, шу вақтгача икки лойиҳа бўйича ишлар тўлиқ якунланди. Жумладан, Қандим газни қайта ишлаш заводини ташқи электр энергияси билан таъминлаш мақсадида 90 километр масофадаги 220 кВли ҳаво линияси қурилади.
«Электр энергия истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлашган тизими жорий қилиниб, Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 0,4 кВ истеъмолчиларни ҳисобга олиш тизими» дастури бўйича бир миллиондан ортиқ ҳисоблаш нуқтаси ишга туширилиш арафасида турибди.
2017—2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ҳисобига шаҳар ва қишлоқлар аҳолисининг электр энергиясидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017—2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан 34 минг километрдан ортиқ 0,4-6-10 кВ электр тармоқлари ҳамда 6930 дан ортиқ трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш режалаштирилган.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Бунинг учун қарийб 836 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Шунингдек, мамлакатимиздаги 2272 та маҳаллада 2 миллион 479 минг истеъмолчининг электр энергия таъминоти янада яхшиланади, технологик йўқотишларни 669,61 миллон кВт соатга, йиллик эксплуатация ҳаражатларини 2015 йилга нисбатан 15,3 фоизга қисқартиришга эришилади.
Феруз Қурбонов, «Ўзбекэнерго» «Паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш» лойиҳасини бошқариш гуруҳи раҳбари
Изоҳ (0)