Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи якунига 2 та тур қолганига қарамай, ундан чиқиш имкониятларини тўла йўқотиб бўлди.
4-турни Эронда «Зоб Оҳан» клубига қарши ўтказган «қалдирғочлар» 1:2 ҳисобида енгилди. Томонларнинг Тошкентдаги ўйини форсларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етганди.
Шу тариқа «Бунёдкор» қаторасига учинчи бор гуруҳ босқичидан ўта олмади. Уларнинг барчасида Сергей Лушчан жамоага устозлик қилганди.
Маълумот учун, «Бунёдкор» 2008 йилги мавсумдан бошлаб ОЧЛ гуруҳ босқичида узлуксиз иштирок этади ва Лушчан мураббийлигига қадар уларнинг ҳаммасида гуруҳ ўйинларини муваффақият билан якунлай олган.
Осиё Чемпионлар лигаси «C» гуруҳи. 4-тур 11 апрель, сешанба
Изоҳ (0)