Дунёнинг биринчи ракеткаси британиялик Энди Маррей ATP рейтингида 4-поғонада бораётган швейцариялик Рожер Федерерга қарши «Африка учун ўйин» хайрия учрашувида тўп узатиб турувчи болага ўрин алмашишни таклиф қилди, деб ёзади TJournal.
Вазият иккинчи сетнинг тай брейкида содир бўлди. Маррей йигитчанинг олдига бориб, ракеткани унинг қўлига берди, ўзи эса унинг ўрнига туриб, болага тўпларни узатди. Болбойнинг ҳар икки узатмаси ҳам ноаниқ чиқди. Шундан кейин у ракеткани Маррейга қайтариб топширди. Якунда Маррей тай-брейкда 6:8 ҳисобида имкониятни бой бериб, учрашувда мағлуб бўлди.
Хайрия ўйинида жамғарилган маблағ Боцвана, Малави, Намибия, Замбия, Зимбабве ва ЖАР мамлакатларига ёрдам кўрсатадиган Рожер Федерернинг хайрия фондига йўналтирилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)