«Боруссия» — «Монако» ўйини олдидан юз берган терактдан сўнг Россия бош вазири ўринбосари, Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко интервью берди, деб ёзди «Sports.ru».
Агар ҳужум қилиш навбати энди футболга ҳам етиб келган бўлса, бу нафақат бизнинг мамлакат учун, балки бутун дунё учун катта чақириқдир, биз шу ҳақда ўйлашимиз керак. Чунки олдимизда Чемпионлар лигаси ва Европа лигасининг финал ўйинлари бор, Конфедерациялар кубоги эшик қоқиб турибди.Мутконинг сўзларига кўра, 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва шу йил бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги вақтида Россиядаги хавфсизлик масаласи юқори даражада бўлади.Виталий Мутко, РФИ президенти
Бизнинг концепцияга кўра, Жаҳон чемпионати ва Конфедерациялар кубоги хавфсизлигини махсус хизматлар, хавфсизлик штаби ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари таъминлаб беради. Бу масала бизда етарли даражада яхши ишлаб чиқилган.Ҳозир эса мен «Боруссия» ва «Монако» футболчиларига соғлиқ тилаб, эртага ҳеч бир хатарсиз майдонга тушишларини истаб қоламан.
Виталий Мутко, РФИ президенти
Изоҳ (0)