Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида ўғрилик содир этган эркак жиноят вақтида тасодифан полиция маҳкамасига кириб қолди, деб хабар бермоқда TJournal.
Ҳодиса акс этган видеода эркак светофорнинг яшил чироғи ёнишини кутаётган аёлнинг мобил телефонини олиб қочганини кўриш мумкин. Ўғри шу заҳоти қочишга тушди ҳамда йўлни кесиб ўтиб, полиция маҳкамаси ҳудудига кириб қолди.
Эркак қаерга тушиб қолганини англаб етгач, тўхтади ва уни ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўлга олди. Конг исмли полиция офицери ҳибсга олинган эркак саросимага тушиб қолганини айтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)