Россия радиоэлектрон курашиш бўлинмаси мутахассисларининг Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий базаси ўқув машғулотлари давомида шартли душманни аниқлади ва алоқа воситаларини ўчириб қўйди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Радиоэлектрон курашиш бўлинмаси ҳарбий хизматчилари дала шароитида радиоэлектрон курашиш воситаларини кенгайтириш, радиоэлектрон нурланиш манбаларини пеленгатор ёрдамида аниқлаш ва «Тигр-М» зирҳли автомобили базасидаги «Леер-2» янги комплексидан фойдаланиб, «душман» алоқаларига тўсқинлик қилиш бўйича бир қатор махсус топшириқларни бажарди.Шунингдек, машғулотлар давомида «Инфауна» комплекси ёрдамида автомобиль колоннаси ва зирҳли техникаларни ҳимоя қилиш масалалари ишлаб чиқилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Изоҳ (0)