«Барселона» ҳужумчиси Неймар мавсум ўйинларидан бири бўлган «Эль-Класико»ни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Испаниянинг Marca нашри хабар берди.
Ла лиганинг 30 та турида давомида «Барселона» футболчиларига қизил карточка кўрсатилмаганди. 31-турга келиб эса Неймар майдондан четлатилди. «Малага»га қарши беллашувнинг 27-дақиқасида огоҳлантирилган бразилиялик футболчи (бутсасини боғлаш баҳонасида ҳакамнинг айтганини қилмагани учун), 65-дақиқада рақибига нисбатан қўпол ўйнади (тўпга ета олмаслигини билгани учун). Натижада Хил Мансано уни майдондан четлатди.
Аслида у келаси турда бўлиб ўтадиган «Реал Сосьедад»га қарши ўйинни қўйиб юбориб, 23 апрель кунги «Эль-Класико»да иштирок этиши керак эди. Аммо дисквалификация муддати уч ўйинга қадар узайтирилиши ҳам мумкин.
Marca’нинг қайд этишича, Неймар майдондан чиқиб кетаётганида ҳакамларга қараб қарсак чалган. Шунинг ўзиёқ уни яна 1 та ўйинга четлаштириб ташлашга қодир ишдир, дейилади нашр хабарида.
Бу борада якуний қарор сешанба ёки чоршанба кунларининг бирида қабул қилинади.
Изоҳ (0)