ИШИД террорчилик гуруҳи Мисрнинг Синай яримороли томонидан Исроил жанубини ракетадан ўққа тутганлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати Синай яриморолидан учирилган ракета Эшколь ҳудудий кенгашида портлаганлиги ҳақида маълум қилган эди. Жабрланувчилар ҳақида маълумот келиб тушмаган. Армия ракета парчалари қидирилаётганлиги ҳақида маълум қилди.
Исроил 10 апрель, душанба куни хавфсизлик нуқтаи назаридан Миср билан чегарадаги «Таба» назорат-ўтказиш пунктини 18 апрелга қадар ёпиб қўйди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)