Италия А сериясида 31-тур ўйинлари якунланди.
Пешқадам «Ювентус» навбатдаги 3 очкони қўлга киритиб, кетма-кет олтинчи чемпионлик учун қадам ташлади.
Турин клубини таъқиб қилиб келаётган икки жамоа йирик ғалабаларни қўлга киритди. «Наполи» марказий ўйинда «Лацио»га имконият қолдирмади. «Рома» эса Генуяда 3 очколик бўлди.
«Милан» мазкур турда йирик ғалабани қўлга киритди ва ҳамшаҳри «Интер»дан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. Боиси «Интер» бу турда лигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоага имкониятни бой берди.
Яқиндагина Италиянинг «Кальяри» клуби билан шартнома имзолаган Шимолий кореялик Хан Сон Кван «Торино»га қарши ўйиннинг 81-дақиқасида майдонга тушди ва гол урди. 18 ёшли футболчи учун бу кучли бешликдаги биринчи аниқ зарба бўлиб тарихга кирди.
Италия А серияси 31-тур ўйинлари 8 апрель, шанба
«Ювентус» — «Кьево» 2:0
Голлар: Гонсало Игуаин, 23 (1:0). Гонсало Игуаин, 84 (2:0).«Аталанта» — «Сассуоло» 1:1
Голлар: Лоренцо Пеллегрини, 36 (0:1). Брайан Кристанте, 73 (1:1).9 апрель, якшанба
Изоҳ (0)