Яқинда Чимбой туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман марказида халқ қабулхонаси ташкиллаштирилиб, унинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Халқ қабулхонаси бошлиғи Х.Ҳалимов, туман ҳокими О.Қазақбаев сўзга чиқди.
Қабулхонада фуқароларнинг кутиш хонаси, қабул қилиш хонаси, она ва бола хонаси, тиббиёт хоналари ташкиллаштирилган ва улар замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)