Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи Жамшид Мутаваллиев туман электр тармоқлари идорасидан бўшаган бўлса-да, маҳаллаларда ишлатилган электр ҳақини тўлаш керак, деб фуқароларни алдаб сохта тўлов қоғозлари ва муҳр ёрдамида пул ундириб юрган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Жамшид Мутаваллиев туман электр таъминоти тармоқлари инспектори бўлиб ишлаганлиги боис, ўлжалар сони кутганидан ҳам зиёда бўлган.
Жамшид Мутаваллиев аввал ҳам бир неча бор фирибгарлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилган. 2016 йил 10 март куни Жамшид Мутаваллиев Фируза Парпиеванинг ишончига кириб, у истиқомат қилаётган хонадоннинг коммунал тўловларини тўлаб қўйишлигини ваъда қилиб, ҳисобида жами 550 минг сўм пул бўлган пластик карточкасини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
«Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаб, қонунларни пухта ўрганса, олган ҳуқуқий билимлари бундай фирибгарларнинг найрангига қарши энг самарали восита бўлади», — деб якунланади ИИВ хабари.
ИИВ хабарида Жамшид Мутаваллиевнинг фирибгарликларига нисбатан чора кўрилганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)