Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Яқин Шарқда барқарорликни таъминлаш мақсадида терроризмга қарши ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилди.
Президентлар ўртасида Эрон президенти ташаббуси билан телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда икки етакчи Суриядаги қуролли можарони сиёсий-дипломатик тартибга солишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлигини қайд этди.
Суҳбатда Путин ва Руҳоний АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларини қоралади.
Шунингдек, улар Идлиб вилоятидаги кимёвий қурол билан боғлиқ ҳолат жиҳатларини объектив ва холис ўрганиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)