Оқ уй Москва томонидан Сурия ҳарбий объектига зарба уйдирма важ остида амалга оширилганлиги ҳақидаги баёнотга жавобан ҳеч нарса қўшимча қила олмайди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Мен ўтган кечадаги жавобимиз етарлича аниқ бўлди деб ҳисоблайман», — деди у.
«АҚШ президенти 59 та ‘Томагавк’ қанотли ракетасини учириш ҳақида буйруқ берди, уларнинг барчаси нишонга теккан. Бу биз (АҚШ) юз бераётган ҳодисаларга бепарво қараб турмаслигимизни намойиш этиш учун амалга оширилди», — дея қўшимча қилди Спайсер.
«Биз мамлакат сифатида бир бўлиб ҳаракат қилдик деб ҳисоблайман, дунёнинг қолган мамлакатлари ҳаракатларимиз юзасидан президентимизга ҳамфикр эканлигини билдирди», — деди Оқ уй матбуот котиби. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)