Венесуэла расмийлари маҳаллий мухолифат етакчиларидан бири Энрике Каприлесга 15 йил давомида сиёсий органларда лавозим эгаллашни ман этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ Каприлес Twitter’даги саҳифасида сайловларда иштирок этишга бўлган сиёсий ҳуқуқдан 15 йилга маҳрум этилганини маълум қилганди.
Энрике Каприлес Миранда штати губернатори лавозимида ишлаб келмоқда. Мазкур қарор унинг мансабдорлик фаолиятига таъсир ўтказиши ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, Венесуэладаги охирги президентлик сайловларида айнан Каприлес Николас Мадурога рақиблик қилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)