6–7 апрель кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 5-тур беллашувлари бўлиб ўтди. Навбатдаги тур кутилмаган натижалар билан бошланди.
Амалдаги чемпион «Локомотив» 6 апрель куни Ғузорга сафар уюштириб, «Шўртан» клубидан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, шу куннинг ўзида ўтган йилги кумуш медаль совриндори «Бунёдкор» Тошкентда «Қизилқум» футболчиларига кичик – 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди.
7 апрель куни мазкур турни ўз майдонида ўтказган водий жамоалари – «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор» рақиблари «Динамо» (2:1) ва «Машъал»ни (1:0) мағлубиятга учратди ҳамда турнир жадвалида «Локомотив»дан битта ўйин кўп ўтказган ҳолда 1–2-ўринларни банд этди.
Янги бош мураббийга эга бўлган «Пахтакор» ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» клубини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўзбекистон Олий Лигаси5-тур беллашувлари6–7 апрель
«Шўртан» (Ғузор) – «Локомотив» (Тошкент) 2:0
Голлар: Умарбек Эшмуродов (17), Игорь Таран (79).«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қизилқум» (Навоий) 0:1
Гол: Илҳом Юнусов (41).«Навбаҳор» (Наманган) – «Машъал» (Муборак) – 1:0
Гол: Ҳасан Эргашев (69).«Пахтакор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) – 1:0
Гол: Жасур Ҳакимов (12).«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Динамо» (Самарқанд) – 2:1
Голлар: Носир Отақўзиев (15), Филипп Раевас (49) – Сардор Сулаймонов (78).«Бухоро» (Бухоро) – «Нефтчи» (Фарғона) – 3:0
Голлар: Ҳамза Каримов (4, автогол), Иван Нагаев (14), Ивор Вайсер (90 + 1).«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Обод» (Тошкент) – 1:0
Гол: Сарвар Рашидов (88, пенальти).«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Насаф» (Қарши) – 1:0
Гол: Камолиддин Мурзоев (50).«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)