АҚШнинг Нью-Жерси штати Ванак шаҳрида истиқомат қилувчи аёл 2,5 йил аввал қочиб кетган мушугини топди. Бу ҳақда The Record хабар бермоқда.
Йўқолиб қолган мушук собиқ уйидан 15 километр узоқликда, қорли довулдан кейин топилди. Унинг эгаси маҳаллий жонзотлар бошпанаси томонидан Facebook’даги саҳифага юкланган суратини кўриб қолди.
Аёл мушук уники эканига амин бўлиши учун жонзотнинг олдига унинг севимли ўйинчоғи билан бирга борди. Аёл мушукка «Жимми, бу сенмисан?» деб мурожаат қилганида жонивор унинг ёнига бориб, эгасига суйкалди ва бурни билан ўйинчоққа тегинди. Шундан сўнг мушук ўз уйига қайтди.
Жимми 2014 йилнинг сентябрь ойида йўқолиб қолганди. Мушук эгалари уни яқин атрофда қидирган, эълонлар осиб, полицияга ва жонзотлар пошпанасига мурожаат қилган, аммо барчаси самарасиз якунланганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)