АҚШнинг Жоржия штатида истиқомат қиладиган Кейт исмли қиз қисқа фотосессия учун ота-онасининг ётоқхонаси ва ваннахонасига от олиб киргани ҳақида Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар бермоқда TJournal.
Кейт коллеждан таътилга чиққанида уйига келиб, ноанъанавий нарсаларга қўл урмоқчи бўлди. Қизнинг ота-онаси бутун кунга уйдан чиқиб кетганида, Кейт уй ичида отни олиб кирди. Тулпор из қолдирмаслиги учун унинг туёғини мато билан боғлади ва бир неча дақиқа ичида суратлар олди.
Кейт ота-онасини кулдириш учун селфиларни онасига юборди, аммо ота ушбу суратлар ҳақида 2 йилча билмади. Қиз Twitter’да изоҳ қолдирганларга у ота-онасининг уйига отни биринчи марта олиб келмагани ҳақида айтди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)