Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дубайга қалбаки телефонлар, ўйин консоллари ҳамда бошқа электроника бутун дунёдан олиб келинади. Асосан Америка брендлари маҳсулотлари, масалан, Apple компанияси смартфонлари қалбакилаштирилади, деб хабар берди UAE Inside.

Иқтисодий тараққиёт ташкилотининг сўнгги ҳисоботига кўра, Дубайда расмий бўлмаган вакиллардан сотиб олинган ҳар бешта iPhone’дан биттаси қалбаки бўлиб чиқиши мумкин. Ўйин консоллари орасида бу кўрсатгич тўртдан бирга тенг.

Қалбаки қурилмаларнинг кўриниши  оригиналидан фарқ қилмаслиги мумкин, бироқ ҳақиқий эҳтиёт қисмлар кўпинча арзон ва паст сифатлисига алмаштирилган бўлади. Бу эса инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Қалбаки мобил қурилмалар сони шу қадар кўпки, 2016 йилнинг сентябрь ойидан январига қадар 12 миллион қалбаки смартфон ҳамда аксессуарлар мусодара қилинган.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)