«Манчестер Сити» клубида фаолият олиб бораётган испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола АПЛда антирекордларини давом эттирмоқда.
Бунга қадар Ла лигада «Барселона» ва Бундеслигада «Бавария» билан ишлаган Гвардиола битта мавсумда битта клубдан икки бор мағлубият қабул қилиб олмаганди. Антонио Конте мураббийлик қилаётган Лондоннинг «Челси» клуби Гвардиолани шунга мажбур этди.
Кеча — 5 апрель куни АПЛ марказий ўйинида «Челси» «Манчестер Сити» устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди. Томонларнинг биринчи давра Манчестер шаҳрида ўтган ўйинида ҳам «аристократлар»нинг қўли баланд келганди — 3:1. Шу тариқа «Челси» чемпионлик учун курашиши тахмин қилинган клубдан жами 6 очко ишлаб олди.