Футбол бўйича Италия кубогининг биринчи финалчиси номи аниқ бўлди.
А серия чемпионлиги учун курашни давом эттираётган «Рома»дан икки ўйин натижасига кўра устун келган «Лацио» ҳал қилувчи ўйинда тўп суради.
Рим дербисининг биринчисида «Лацио» 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Жавоб ўйини «Рома»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди ва Лучанно Спалетти жамоаси кубок учун курашдан чиқиб кетди. Аввароқ «Рома» Европа лигасида «Лион» довонидан ўта олмаганди.
Бугун — 5 апрель куни «Ювентус» Неаполда «Наполи» меҳмони бўлади ва финалнинг иккинчи иштирокчиси бўлишга уриниб кўради. Томонларнинг Туринда ўтган ўйинида мезбонлар 3:1 ҳисобида муваффақият қозонган, голларнинг иккитаси пенальтидан урилганди.
Маълумот учун, «Наполи» ва «Ювентус» Италия А сериясининг сўнгги турида тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Италия кубоги Ярим финал 4 апрель, сешанба
«Рома» — «Лацио» 3:2
Голлар: Сергей Милинко-Савич, 37 (0:1). Стефан Эл-Шаарави, 43 (1:1). Чиро Иммобиле, 56 (1:2). Муҳаммад Салоҳ, 66 (2:2). Муҳаммад Салоҳ, 90 (3:2).Дастлабки ўйин — 0:25 апрель, чоршанба«Наполи» — «Ювентус»Дастлабки ўйин — 1:3
Изоҳ (0)