Бразилия телесериалларининг машҳур актрисалари ва Globo телекомпаниясининг суратга олиш жараёнида иштирок этаётган бошқа ходимлари аёлларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилувчи флешмоб ташкил қилди, деб ёзади «ТАСС».
Уларнинг аксарияти «Биттасини ранжитдингми — барчасини ранжитдинг» ёзуви туширилган футболкалардаги суратларини ижтимоий тармоқларга жойлади.
Акция иштирокчиларини Бразилиянинг собиқ президенти Дилма Руссефф ҳам қўллаб-қувватлади. У мазкур шиорни Facebook’даги саҳифасига жойлади ва 4 апрель кечқурунга қадар 14 мингта «лайк» тўплади.
Флешмоб учун бразилиялик машҳур актёр Жозе Майернинг ҳулқ-атвори юзасидан келиб чиққан можаро сабаб бўлди. Globo телеканалида ишловчи реквизитор Суслен Тонани 67 ёшли актёрни тегажоқликда айблади.
Майер узр сўраганлигига қарамасдан, Globo уни сериалларида суратга тушиш учун таклиф қилмаслигини маълум қилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)