Австралиянинг Олбери шаҳри полиция офицери Уинстон Вудворд маҳаллий Prime7 телеканали учун матбуот-анжумани вақтида эркакни ҳибсга олди. Ҳодиса акс этган ҳолат видеоси телеканалнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинди.
Матбуот анжумани полиция маҳкамаси майдончасида бўлиб ўтаётганди. Ҳуқуқ-тартибот ходими ўз иши ҳақида сўзлаётганида орқа фонда пиво шишасини кўтариб олган эркак пайдо бўлди ва унинг гапларини бўлди.
Маст ҳолдаги эркак номақбул сўзларни ишлатиб, камералар томон ҳаракатланиб келаётганди. Уинстон Вудворд журналистлардан узр сўраб, тартиббузар олдига йўл олди. Полициячи маст эркакка қўлидаги шишани ахлатга ташлаб юборишга кўрсатма берди ва жамоат жойида номақбул сўзлар ишлатгани учун маҳкамага олиб кирди.
Шундан сўнг Вудворд журналистлар олдига қайтди ва матбуот анжумани давом этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)