АҚШ президенти Дональд Трамп президентлик пойгасидаги собиқ рақиби Ҳиллари Клинтонни дебатлар саволларини олдиндан олганликда айблади. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ҳиллари Клинтон дебатлар саволларини олдиндан олганлиги учун бирор марта узр сўраганми? Шунчаки сўраяпман!», — деб ёзди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Конгресс Вакиллик палатасини Клинтоннинг Россия билан алоқаларини текширишга чақирган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!