Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Санкт-Петербург метрополитенидаги теракт юзасидан суриштирув олиб бораётган Россия махсус хизматлари билан ўзаро алоқада. Бу ҳақда қўмита расмий вакили Роҳат Сулаймонов хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Теракт содир этишда гумонланувчи республикамиз фуқароси эканлиги аниқланди», — дейди у. Сулаймоновнинг сўзларига қараганда, гумонланувчи бироз вақт аввал Россия фуқаролигини олган.
Миллий аксилтеррорчилик қўмитасининг маълумотларига кўра, теракт оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. ФВВ Санкт-Петербург бошқармасининг янгиланган маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 51 киши жабрланган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!