«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар «Гранада»га қарши (4:1) Ла Лига 29-турида голлардан бирига муаллифлик қилиб, каталонияликлар сафида урган голлари сонини 100 тага етказиб олди, деб хабар бермоқда ESPN FC.
2013 йили «Сантос»дан «Барселона»га келиб қўшилган бразилиялик футболчига мазкур натижани қайд этиш учун 177 учрашув керак бўлди. Месси Каталония клуби учун 100 та гол уришига 188 учрашув керак бўлди, деб ёзади Metro.
«Барселона» учун 100-голимни урганимдан хурсандман ва уни менга ёрдам берган жамоадошларимга бағишлайман.Неймар, футболчи
Неймар Ривалдо (130 та гол) ва Эваристодан (105 та гол) кейин «Барселона» сафида 100 ва ундан ортиқ гол уришга муваффақ бўлган учинчи бразилияликка айланди.
Бундан ташқари, 25 ёшли футболчи каталонияликлар таркибида 100 ва ундан ортиқ гол урган 18-футболчига айланди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)