Кардио-машқлар оғир иш кунидан кейин айни муддао – стрессни кетказишда кардио-машқларга тенг келадигани йўқ. Бундан ташқари, у юрак фаолиятида ва калорияни сарф қилишда жуда фойдали. Буларнинг ҳаммаси ҳақиқат бўлса ҳам, кардио-машқлар тўғрисида фош қилишга тўғри келадиган баъзи уйдирмалар мавжуд.
1-уйдирма: кардио – вазнни тез йўқотишда энг тўғри йўл
Ҳақиқат: кардио-машқлар натижаларини мустаҳкамлаш учун уларни куч ишлатиладиган машқлар билан бирга қилиш зарур бўлади. Куч ишлатиладиган машқларни юқори тезликда ва бироз танаффус билан бажариладиган гибрид усулини синаб кўринг.2-уйдирма: агар сиз кардио-машқларга ҳеч бўлмаса бир соат вақт ажратмасангиз, уларнинг фойдаси бўлмайди
Ҳақиқат: калория сарфлаш борасида ҳар қандай ҳаракат ҳам фойдалидир. Лекин сиз самаралироқ машқ бажариш орқали бу жараёнга таъсир кўрсатишингиз мумкин. Интервалли кардио-машқларни юқори тезликда бажариш билан сиз метаболизм тезлигини оширишга муваффақ бўласиз ва машқлардан кейин 38 соатгача калория сарфлашни давом эттирасиз.3-уйдирма: оч қоринга бажарилган кардио-машқлар ёғларни кўпроқ кетказади
Ҳақиқат: илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, ёғлар машқ қилиш олдидан ейилган ёки ейилмаган овқатга боғлиқ бўлмаган равишда сарфланади ва оч қоринга машқ қилиш мушаклар массасининг ўсишига салбий таъсир қилади.Манба: Men’s Health