АҚШнинг Небраска штатида полицияни ёрдамга чақириб, машинасини олиб қочган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот вакилларининг маълум қилишича, Трой Жеймс исмли эркак қутқарув хизматига қўнғироқ қилиб, ёқилғи тугагани сабабли Туларе шаҳри яқинидаги 281-шосседа тўхтаб қолганини айтди.
Воқеа жойига етиб келган полициячии Жеймс ўзини «ғалати тутаётгани» сабабли уни ҳибсга олишга уринди. Полициячилар ёрдамни чақирган ҳайдовчи қуролланганини таъкидлади.
Жеймс ҳуқуқ-тартибот ходимини автомобилдан чиқариб юбориб, патруль машинасини олиб қочди. Жиноятчи 225 километр давом этган пойгадан кейин, полиция машинасида ёқилғи тугагач қўлга тушди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)