Қатар Юлдузлар лигасининг 24-турида ўзбекистонлик футболчилар тўп сурадиган икки клуб майдонга тушди.
Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов ҳаракат қиладиган «Ас-Сайлия» сафардан 1 очко билан қайтди. Клубни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг пенальтидан урган голи мағлубиятдан қутқариб қолди.
Маълумот учун, Абдухолиқов Қатар Юлдузлар лигасининг 8 та ўйинида 5 та гол уришга муваффақ бўлган. Санжар Шоаҳмедов ҳам шунча ўйинда иштирок этиб, 1 та гол уришга эришган.
Санжар Турсунов тўлиқ ҳаракат қилган беллашувда «Ал-Ҳарайтият» клуби 3 очкони қўлга киритди ва турнир жадвалида «Ас-Сайлия»дан илгарилаб кетди.
Бугун — 2 апрель куни Сардор Рашидовнинг «Ал-Жаиш» клуби жиддий беллашув ўтказади. Клуб турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Лаҳвия» майдонида саф тортади.
Қатар Юлдузлар лигаси 24-тур беллашувлари 1 апрель, шанба
«Ал-Муайдар» — «Ас-Сайлия» 1:1
Голлар: Аҳмад Ёсин, 5 (1:0). Темурхўжа Абдухолиқов, 30-пен (1:1).«Ал-Аҳли» — «Ал-Ҳарайтият» 0:2
Голлар: Тиберканине, 40 (0:1). Саъд Ал-Аҳбаби, 50 (0:2).2 апрель, якшанба«Лаҳвия» — «Ал-Жаиш»
Изоҳ (0)