Хитойнинг Янчжоу округи ҳайвонот боғида ташрифчилардан бири ухлаётган кенгуруларга тошлар улоқтирди. Эркак кенгурулар парвозини ҳавода муҳрлаш учун шундай йўл тутди, дея хабар бермоқда Daily Mail.
Ҳайвонот боғининг бошқа ташрифчилари исми маълум қилинмаган эркакни тўхтатишга уринди, аммо у жонзотларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганини тан олишни истамади.
Воқеа гувоҳлари томонидан олинган суратлар интернетда тарқалганидан сўнг, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ОАВ вакиллари ва ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотлари эркакни кескин танқид қилди.
Ҳодисага эътибор қаратиш мақсадида суратлар China Association of Zoological Gardens ҳайвонот боғи ассоциациясига юборилди. Хитойлик эркак кенгуруларга жароҳат етказган-етказмагани номаълум.
Қуйидаги ҳавола орқали ушбу ҳодиса акс этган видеони томоша қилиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)