TJournal «Тахтлар ўйини» еттинчи фаслининг промосини тақдим этди. Унда Серсея, Дейенерис ва Жон пиёда юраётганлигини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «Тахтлар ўйини» сериалидаги Жон Сноу роли билан танилган британиялик актёр Кит Харингтон бу мавсумда эпизодлар камроқ (аввалги фасллардек 10 та эмас, 7 та қисмдан иборат бўлади), шунинг учун яратувчилар ҳар битта серияга кўпроқ маблағ сарфлаганлиги, шу туфайли уларнинг сифати ошганлигини маълум қилган эди.
«Тахтлар ўйини» телесериалининг Twitter’даги расмий саҳифасида унинг 7-фасли премьераси 2017 йил 16 июлга белгиланганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)