The Rook комикслари муаллифлари Стивен Кингни «Қора минора»да плагиатликда айблаб судга даъво киритди. Улар ёзувчидан 500 миллион доллардан ортиқ бадал тўлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда, деб ёзади «Afisha Daily».
Даъвогарларнинг сўзларига қараганда, Кинг «Қора минора» китоблари тўплами бош қаҳрамони образини улардан ўзлаштирган. Ёзувчи фантастик эпопеясидаги Роланд Дискейн The Rook персонажларидан бири Рестин Дэйнга жуда ўхшаш бўлиб чиқди. Комикслар яратувчилари қаҳрамонлар вақтлар оралиғида саёҳат қилиши, махлуқларни ўлдириши ва деярли абадий яшовчи саргузаштлар ишқибози эканлиги билан ҳам ўхшашини таъкидламоқда.
Рестин Дэйн иштирокидаги комикслар 1977 йилдан 1983 йилгача чиққан. Стивен Кингнинг «Қора минора» номи остидаги биринчи китоби эса 1982 йилда чоп этилган. Ёзувчи The Rook комиксларини ўқиганлигини тан олди.
Изоҳ (0)