Америка кинематография санъати академияси охирги мукофотлаш маросимидаги хатолик учун айбни зиммасига олган PricewaterhouseCoopers (PWC) аудиторлик компанияси хизматларидан воз кечмасликка қарор қилди, бироқ уларнинг иш тартиби кейинги йилдан ўзгаради. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
Эслатиб ўтамиз, «Оскар» мукофотини топширишнинг охирги маросимида саҳнадан «Энг яхши фильм» номинациясида «Ла-Ла Ленд» ғолиб бўлгани ҳақида эълон қилингач, картина продюсери микрофон қаршисига келиб, хатолик юз берганини айтганди. Маълум бўлишича, ташкилотчилар конвертларни чалкаштириб юборган, ва аслида эса энг яхши картина деб «Ой шуъласи» эътироф этилган.
Овозларни ҳисоблаш ва конвертларни тарқатиш учун эндиликда икки киши эмас, уч киши жавоб бериши таъкидланмоқда. Бунда улардан бири ғолибни аввалдан билади ва агар бирор нарса хато кетса, маросим бошловчисини огоҳлантириши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, саҳна ортида ҳар қандай гаджетлардан фойдаланиш тақиқланади.
Изоҳ (0)