ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистон терма жамоаси ўзи жой олган гуруҳдаги учинчи ўрнини сақлаб қолди. Бу йўлда Самвел Бабаян жамоаси Қатар устидан минимал ҳисобда зафар қучди.
28 март куни бўлиб ўтган қолган икки беллашувда ҳам шу ҳисоблар қайд этилди. Эрон хитойликлар дарвозасига, Жанубий Корея эса Сурия постига 1 та гол урди.
«А» гуруҳи ўйинларига эътибор берилса, ортда қолган 21 та беллашувдан 12 тасида 1:0 ҳисоби қайд этилган (ярмидан кўпроқ). Бу борада Самвел Бабаян жамоасининг ҳиссаси энг кўп. Ўзбекистонликлар 5 та ўйинда шундай ҳисобга рози бўлган, Эронда эса бу кўрсаткич 4 тани ташкил қилади.
Маълумот учун, навбатдаги турда айнан Эрон ва Ўзбекистон термалари Теҳронда тўқнаш келади. Июнь ойида бўлиб ўтадиган ўша учрашувдаги ғалаба Карлуш Кейруш жамоасига ЖЧ—2018 чиптасини тақдим этади. Қайд этиш керак, форслар ҳозирга қадар 5 та ўйинда зафар қучиб, умуман мағлуб бўлмаган. Шунингдек, ўз дарвозасидан ҳам гол ўтказиб юбормаган.
ЖЧ—2018. Осиё «А» гуруҳи. 7-тур 28 март, сешанба
Изоҳ (0)