Мадрид шаҳрида ўтказилган коррида вақтида жароҳатланган буқа рақибига жиддий жароҳат етказди. Матадор шифохонада оғир аҳволда ётибди, деб хабар бермоқда National Geographic.
Мадрид шаҳридаги La Plaza de Toros de Las Ventas аренасида 26 март куни коррида мавсуми бошланди. Биринчи шоулардан бири 40 сониядан сўнг якунланди: жароҳатланган буқа Пабло Акуадо исмли матадорни шохи билан кўтариб, уни улоқтириб юборди.
Матадор ерга қулагач, буқа унинг устидан юриб ўтди. Ёрдамчилар жабрланган матадорни зудлик билан аренадан олиб чиқди. Айни вақтда шифокорлар унинг ҳаёти учун курашмоқда.
Пабло шифохонада бош жароҳати билан оғир аҳволда бўлиб турибди. Буқа етказган жароҳат чуқурлиги 15 сантиметрга етади. Шифокорлар ҳозирча ҳеч қандай тахмин қилмаяпти. Буқанинг тақдири ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.
Пабло Акуадо жароҳат олганига қарамай, шоу давом эттирилди ва қолган матадорлар муваффақиятли иштирок этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!