Москва мезбонлик қилган ўсмирлар ва болалар ижоди халқаро фестивалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган «Марварид» болалар студияси совринли ўринларни қўлга киритиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди. Бу ҳақда гуруҳ раҳбари Гулчеҳра Эргашева журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.
Ўн саккизинчи бор ташкил этилган бу фестиваль 1999 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади. Унда иштирок этган «Марварид» болалар студияси бир қатор йўналишларда ғолибликни қўлга киритган.
Рақс санъати бўйича ўзбекистонлик болакайларга тенг келадигани топилмади ва улар барчани ортда қолдириб, чемпионликни қўлга киритди. Хареография йўналишида ҳам «Марварид» аъзолари қолган иштирокчилардан устунлик қилиб, 1-ўрин эгасига айланди.
Шунингдек, 5-8 ёшли болаларнинг вокал бўйича мусобақасида «Марварид» иштирокчиларига 3-ўрин насиб қилди.
Гуруҳ раҳбарининг сўзларига кўра, бунда хареограф Дилафруз Мирзаева, ва устаси вокал Гулнора Мухторованинг меҳнатлари алоҳида ўрин тутади.
Изоҳ (0)