ФИФА белгилаб қўйган алоҳида кунлардан унумли фойдаланган бир қатор мамлакатлар кеча халқаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.
Хорватия терма жамоаси энг кутилмаган натижалардан бирини қайд этиб, Эстонияда 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Россия терма жамоаси эса Бельгияга қарши ўйиннинг сўнгги сонияларида мағлубиятдан қутулиб қолди.
ЖЧ—2018 учун бир гуруҳда жиддий рақобат олиб бораётган Италия ва Испания термалари ўртоқлик ўйинларида ҳам зафар қучишнинг уддасидан чиқа олди. Италиялик футболчилар Голландияни, испанияликлар эса Францияни сафарда таслим қилишга муваффақ бўлди.
Криштиану Роналду етакчилик қиладиган Португалия терма жамоаси Швесияга қарши ўйинда 2 та гол фарқини сақлаб қола омади ва иккинчи 45 дақиқаликда 3 та гол ўтказиб юборди.
ФИФА Халқаро ўртоқлик ўйинлари 28 март, сешанба
Изоҳ (0)