«ГАЗ гуруҳи» компанияси ўрта истиқболда «Волга» брендини қайта тиклиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бундай номни Volkswagen Caddy, Lada Largus сингари катта бўлмаган тижорат автомобиллари олиши мумкин. Бу ҳақда «Мотор» хабар бермоқда.
Мен уни «Газель»дан кичкинароқ бўлган ташувчи автомобиль деб номлайман. Масалан, Volkswagen Caddy сингари. Менимча, «Волга» бренди катта миқдорда бўлмаган юк ва асбобларни ташиши керак бўлган техниклар учун автомобиль яратиш лойиҳасини амалга оширишга ёрдам беради. Мен бу сегментдан воз кечмаган бўлардим. Агар мана шу автомобилни ишлаб чиқарсак, машина маҳсулотларимизга хос характеристика — рабоқатбардош нарх, юқори сифат, мустаҳкамликка эга бўлади.«ГАЗ гуруҳи» вакиллари «Волга»нинг қайта тикланиши борасида якуний қарор қабул қилинмаганини билдирди. Модель ширкатнинг ўзига тегишли ёки сотиб олинадиган платформада яратилишига ҳам аниқлик киритилмаган.Зигфрид Волф, «ГАЗ гуруҳи» компанияси раҳбарларидан бири
Зигфрид Волф «Волга» бренди остида енгил автомобиллар ишлаб чиқарилиши мумкинлигини рад этди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)