Ҳиндистоннинг Манипур штатида сайёҳлар автобусининг йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 25 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 27 март, душанбага ўтар кечаси Сенапати округидаги Импхал-Димапур шоссесида содир бўлди. Автобус Импхала шаҳридан 65 километр узоқликдаги дарёга қулади.
Йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Жароҳат олганлар шифохонага ётқизилди. Ҳуқуқ-тартибот ходимларининг маълум қилишича, жароҳат олганларнинг аксарияти оғир аҳволда, шу сабабли қурбонлар сони ошиши мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)