Канада Ҳарбий-ҳаво кучлари НАТО мамлакатлари чегарасидаги давлатлар осмонида патруль қилиш учун Европага олтита CF-18 қирувчи-бомбардимонни олиб келади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Канада ҳарбий авиацияси Исландияга жойлашади ва шу йилнинг май ойидан бошлаб «ўқларсиз» патрулни бошлайди. Қолган тафсилотлар ҳақида маълумот йўқ.
Канадалик ҳарбийлар 2017 йилнинг май ойида Латвияга келиши ва НАТО батальонини ташкил қилиши керак. Батальонда, шунингдек, Албания, Италия, Латвия, Польша ва Словения ҳарбийлари ҳам бўлади. Батальон 1 000 ҳарбийдан, шулардан 450 нафари канадалик ҳарбийлардан ташкил топади.
Март ойи бошида Канада миллий мудофаа вазирлиги Россия томонидан кутилаётган киберҳужум ва нотўғри маълумотлардан ўз компьютерларини сақлаш мақсадида Болтиқбўйи давлатларда киберхавфсизлик бўйича ҳарбий мутахассисларни жойлаштиришини маълум қилганди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)