Россия—2018 мундиали учун кураш олиб бораётган Европа мамлакатлари саралашнинг 5-турини давом эттирди.
Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби ҳисобланган Португалия терма жамоаси саралашни Швейцария майдонидаги мағлубият (0:2) билан бошлаганди. Кейинги тўртта ғалабага қарамай португалияликлар пешқадамга айлана олмади.
Боиси Швейцария терма жамоаси юз фоизлик натижа қайд этиб турибди. Биринчи давранинг сўнгги ўйинини Латвияга қарши ўтказган Швейцария 1:0 ҳисобида муваффақият қозонди.
Нафақат гуруҳда, балки бутун бир саралаш циклида Криштиану Роналду тўпурар бўлиб турибди. «Реал» ҳужумчиси Португалиянинг 5 та ўйинида майдонга тушиб, жамоасининг 9 та голини уришга муваффақ бўлган.
ЖЧ—2018. Европа «B» гуруҳи. 5-тур 25 март, шанба
Изоҳ (0)