Россия—2018 мундиали учун кураш олиб бораётган Европа мамлакатлари саралашнинг 5-турини давом эттирди.
Бельгия терма жамоаси кетма-кет тўрт тур давомида рақиблар дарвозасига урган голлари сонини ошириб борди: Кипр — 3:0, Босния — 4:0, Гибралтар — 6:0, Эстония — 8:1. Биринчи давранинг сўнгги турига келиб Роберто Мартинес шогирдларини Греция тўхтатиб қолди — 1:1.
Мазкур очко йўқотишга қарамай, Босния гуруҳда етакчилигини сақлаб қолди. Греция эса Босниянинг ўзидан илгарилаб кетишига йўл қўймади.
Дастлабки икки йўлланма учун уч терма жамоа кураш олиб бораётгани мазкур гуруҳда иккинчи давра ўйинлари анча қизиқарли кечишидан далолат бериб турибди.
ЖЧ—2018. Европа «H» гуруҳи. 5-тур 25 март, шанба
Изоҳ (0)