Ҳар йили 24 март куни бутун дунёда Бутунжаҳон силга қарши кураш куни нишонланади. Шу муносабат билан АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен Қашқадарёдаги силга қарши вилоят диспансерига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Ташриф буюрган меҳмонларни силга қарши вилоят диспансери бош шифокори Тўлқин Ашуров кутиб олди. Таъкидлаш жоиз, мазкур диспенсер 2015 йилдан бери USAID силга қарши кураш дастури доирасида АҚШ томонидан техник ёрдам билан таъминлаб келинмоқда.
Ташриф доирасида Памела Спратлен Мижозлар мактаби шифокорлари ва ҳамширалари, шунингдек, USAID томонидан ташкил этилган сил билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш гуруҳлари вакиллари билан учрашди.
Элчи USAID ташаббуси билан ишлаб чиқилган Силга қарши миллий дастур асосида силга қарши даволаш муолажаларини муваффақиятли якунлаган собиқ мижозлар, USAID дастури доирасида аҳолига сил ҳақида ахборот бериш масалалари бўйича таълим олган мухбирлар ва маҳалла фаоллари билан ҳам учрашди.
Спратлен диспенсер ҳудудида ташкил этилган Бутунжаҳон силга қарши кураш кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди. Тадбир аҳолини сил ҳақида огоҳ қилишга қаратилган намойишлар, ўйин ва мусобақаларни қамраб олди.
Изоҳ (0)