Хитойнинг Хэнань провинцияси Наньян шаҳрида 19 ўриндиқли микроавтобусга 70 нафардан ортиқ болани сиғдирган ҳайдовчи ҳибсга олинди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Полиция ходимлари микроавтобуснинг олд ойнаси олдида тўпланиб турган болаларни пайқаб қолди. Микроавтобус тўхтатилганда унинг ичидан 74 бола ва боғча опа чиқиб келди.
Транспорт воситасини мактаб автобусини бошқаришга ҳуқуқи бўлмаган 27 ёшли эркак бошқаргани маълум қилинмоқда.
Аниқланишича, микроавтобус маҳаллий болалар боғчасига тегишли бўлган, аммо болаларни ташишга мўлжалланмаган эди. Ҳайдовчи микроавтобусни хавфли тарзда бошқаргани учун ҳибсга олинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)