Ўзбекистонлик гимнастикачи, 7 карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Шу йилнинг 19 июнь куни 42 ёшни қаршилайдиган афсонавий спортчи таяниб сакраш баҳсларида 14,116 балл билан олтин медалга сазовор бўлди. Австралиялик Эмили Литтл (14,099) кумуш, словакиялик Тея Белак (14,083) бронза медалига эга чиқди.
Мавзуга доир: Лола Каримова-Тиллаева Бокуда олтин медални қўлга киритган Оксана Чусовитинани табриклади
Бир неча кун аввал эса ўзбекистонлик гимнастикачи Боку шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогида ҳам олтин медалга эга чиққанди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)