Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун кураш олиб бораётган Европа мамлакатлари саралашнинг 5-тури доирасида майдонга тушди ва биринчи давра ўйинларини якунлади.
Гарет Бэйл, Аарон Рэмзи каби футболчилари бор бўлган Уэльс терма жамоаси саралашни Молдова устидан қозонилган йирик ғалаба билан бошлаган бўлса-да, кейинги тўртта ўйиннинг барчасида муросага рози бўлди. Оқибатда Уэльс Жаҳон чемпионатида четда қолиш учун яна бир қадам ташлади.
Сербия ва Ирландия термалари 11 очко билан қўшҳокимликни юзага келтирган. Австрияда ғалабалар сони кўпроқ бўлса-да, унинг аҳволи ҳам Уэльсникидан яхши эмас.
ЖЧ—2018. Европа «D» гуруҳи. 5-тур 24 март, жума
Изоҳ (0)