Жорий йилнинг 9 март куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ХЧК ва ФРБ томонидан Денов тумани «Янгиобод» ҚФЙ «Намозгоҳ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1900 йилда туғилган фуқаро Байматова Хадичанинг уйига кўчма био-мобил қурилмасида борилиб, номига паспорт олиш учун биометрик ва биографик маълумотлари олинди ҳамда талабнома шакллантирилди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ «Дарё»га маълум қилди.
Ушбу талабнома асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан биометрик паспорт персоналлаштирилиши билан яна 117 ёшли аёлнинг уйига борилади ва белгиланган тартибда паспорти берилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)