17 март куни Тошкент шаҳрида «Электрон хизматларни жорий қилишда Буюк Британия тажрибаси» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагидаги «Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини кўтариш эвазига электрон ҳукуматни ривожлантириш» лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Давра суҳбатида Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимлари, БМТ «Тараққиёт» дастури, Осиё тараққиёт банки мутахассислари иштирок этди.
Давра суҳбатида иштирок этган Буюк Британиянинг Рақамли ривожланиш бўйича давлат хизмати (GDS) бўлим бошлиғи Даниел Лоу иштирокчиларнинг диққатини «Электрон ҳукуматга умумдавлат миқёсидаги ёндашув» мавзусидаги тақдимотга қаратди. Мазкур тақдимот Буюк Британиянинг бу йўналишдаги тажрибасига бағишланган.
Шунингдек, «Ўзбекистонда Британия тажрибаси асосида электрон хизматларнинг жорий қилиниши» мавзусидаги тақдимотда давлат хизматларнинг онлайнга шаклга ўтказиш юзасидан амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Муҳокамалар чоғида иштирокчилар, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъул ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича британиялик экспертлар билан фикр алмашди.
Изоҳ (0)