Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов Сурия термасига қарши учрашув олдидан ўз фикрини билдирди. Унинг фикрлари «Championat.asia» сайтида кўриниш берган.
Кайфиятимиз аъло. Дубай орқали Куала-Лумпурга етиб келдик. Ҳозир Сурияга қарши муҳим учрашувга тайёргарлик кетмоқда.Маълумот учун, Сурия — Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади. Учрашув «Спорт» телеканали орқали жонли намойиш этилади. «Дарё» эса одатига кўра матнли онлайн уюштиради.Биз фақат ғалаба илинжида келдик. Ўзга натижа қониқтирмайди. Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун Сурияни мағлуб этишимиз шарт!
Менимча, тезкор гол киритиб олсак, ишимиз анча енгиллашади. Чунки сурияликлар ҳимояда мустаҳкам ўйин намойиш этади. Бизга қарши улар иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнайди. Яъни, ҳимояда ҳаракат қилади. Агар ўйинимизни намойиш эта олсак, Тошкентга ғалаба билан қайтамиз.
Сардор Рашидов, Ўзбекистон термаси аъзоси
Изоҳ (0)